Мақола

2 134 13/08/2023

Бу имкониятдан камида иккита банкда – ВТБ ва “Альфа”да фойдаланиш мумкин, деб хабар беради “Известия”. ВТБ тезкор тўлов тизими (СБП) орқали трансчегаравий пул ўтказмалари хизмати ишга туширилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Ташкилот матбуот хизмати, шунингдек, трансчегаравий ўтказмаларни уч давлат – Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга амалга ошириш мумкинлигини маълум қилган.

Хабар қилинишича, чет элдаги пул ўтказмалари қабул қилувчига жуда тез – бир неча дақиқа ичида етиб боради, минимал транзакция тўлови эса 30 рублни ташкил қилади. Ўтказма лимити кунига 1 миллион рубл қилиб белгиланган.

Шу билан бирга, Россия Федерацияси Марказий банки вакиллари Россияда бундай хизматлар бешта банкда тақдим этилишини таъкидламоқда. Пул ўтказмалари мазкур  мамлакатларнинг 14 та хорижий кредит ташкилотларига юборилиши мумкин. Шунингдек, тескари йўналишда – чет элдан Россия Федерациясига молиявий операцияларни бошлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, хизмат пайдо бўлганидан кейин транзакциялар ҳажми 150 миллион рублдан ошган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, хизмат талабга эга бўлади. Бу, ўз навбатида, тизимга янада кўпроқ банклар қўшилиши имконини беради.

СБП мобил телефон рақамидан фойдаланган ҳолда банклараро пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини берувчи хизматдир.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация