Мақола

908 19/04/2022

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можародан сўнг меҳнат мигрантлари провокацияларга қўшилмасликка чақирилди.

Яқин кунларда Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида жанжал юзага келди. Бу келишмовчилик Лейлек тумани (Қирғизистон) Кулунду жамоасининг Джан-Жер қишлоғи қаршисидаги “Зафар” Хистеварз (Тожикистон) жамоаси деҳқон хўжалиги ҳудудида рўй берди.

Маълумотларга кўра, келишмовчилик авж олиб, отишмага айланган. Отишмага Қирғизистоннинг Кулундадаги чегара отряди бошлиғи ва тожик чегарачилари ўртасидаги жанжал сабаб бўлган.

Ҳодиса давомида Қирғизистоннинг олти фуқароси ва Тожикистоннинг уч фуқароси жароҳатланган, икки нафари оғир тан жароҳати олган. Яраланган тожикистонликлардан бири кейинроқ вафот этган.

«Спутник Тожикистон»нинг ёзишича, икки давлат диаспоралари муҳожирларни провокация ва тартибсизлик чақирувларига эргашмасликка чақирган.

Мурожаатномада ташкилот раҳбарлари воқеадан хавотирда эканликларини билдирган. Шунингдек, улар Москвада яшовчи меҳнат муҳожирлари провокацион ташаббусларда қатнашмасликлари кераклигини таъкидлашган.

Мурожаатда диаспора раҳбарлари Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига «…ўзингизни ишлашни давом эттириш имкониятидан маҳрум қилишингизнинг кераги йўқ», дея Россияга ишлаш ва оилаларини боқиш учун келганликларини эслатиб ўтишган. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳозирда Москва ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигига жиддий эътибор бермоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация