Ҳужжат 10 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида имзоланиши кутилмоқда.
Қирғизистон ва Ўзбекистон икки давлат фуқароларининг чегарадан ўтишини соддалаштириш бўйича баённома имзолашга тайёрланмоқда.
Лойиҳа Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси йиғилишида тақдим этилди.
Вазир ўринбосари Ойбек Ортиқбоевнинг сўзларига кўра, ҳар икки давлат биометрик паспортга ўтган, шунинг учун ID-card ни кўрсатган ҳолда маълум муддатга давлатларга кириш мумкин. Илгари чегарадан фақат умумий фуқаролик (хорижий паспорт) ёрдамида ўтишга рухсат берилган эди.
Илгари 16 ёшгача бўлган болалар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига илова қилинган махсус варақни олишлари керак эди. Энди бу норма олиб ташланди. Чегарадан ўтишда болаларнинг умумий паспортидан фойдаланилади.
Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 декабрь куни Бишкекка давлат ташрифи доирасида имзоланиши кутилмоқда.
Ортиқбоевнинг қўшимча қилишича, ушбу баённома фуқароларга мамлакатлар ўртасидаги хавфсиз саёҳат қилиш имконини беради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.