Мақола

239 16/10/2023

Тергов маълумотларига кўра, Қамчи Қўлбоевнинг жиноий фаолиятига алоқадор ёки унга ҳомийлик қилган ўнлаб одамлар қўлга олинган.

Маълумки, ўтган ҳафталарда Қирғизистонда бир қанча жиноят олами вакиллари ўз қилмишларига пушаймон бўлиб, тўғри йўлга қайтишганини эълон қилган эди. Бунга сал олдинроқ, 4 октябр куни Бишкекда ўтказилган махсус операция давомида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қирғизистонлик “вор в законе” Қамчибек Қўлбоевнинг йўқ қилинган эди.

Кеча қирғиз оммавий ахборот воситалари Қирғизистонга қонун ўғриси Қамчибек Асанбек (Қамчи Қўлбоев) ўлими учун қасос олиш учун келган ўзбекистонлик бир гуруҳ  шахслар ушлангани ҳақида хабар берди. Қўлга олиш чоғида улар бир қатор фуқароларнинг қотиллигига алоқадор бўлиб, қидирувда экани маълум бўлди.

Уларнинг шахси аниқланган, улар Ўзбекистон фуқаролари Каримбердиев Ойбек Аббос ўғли, Рустамов Азамат Шуҳратович ҳамда

Абдулкаффаров Исломхон Абдусамат ўғли экани маълум.

“Тергов-қидирув тадбирлари давомида улар жиноий дунё вакиллари уларга Қамчибек Асанбекнинг ўлими учун қасос олишга “буйруқ” беришганини айтишди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва “Алфа” махсус хизмати билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар доирасида юқоридаги жиноятчилар 13 октябр куни Бишкек шаҳрида қўлга олиниб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилди”, — дейилади хабарда.

“Вор в законе” Қўлбоевнинг йўқ қилиниши билан Қирғизистонда тозалаш бошланди. Тергов маълумотларига кўра, Қамчи Қўлбоевнинг жиноий фаолиятига алоқадор ёки унга ҳомийлик қилган ўнлаб одамлар қўлга олинган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан тарқатилган видеолавҳаларда уюшган жиноий гуруҳ раҳбарининг улкан бойлиги ҳақида айтилади.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, давом этаётган тергов ҳаракатлари давомида уюшган жиноий гуруҳнинг 40 дан ортиқ фаол аъзолари ва етакчилари қўлга олинган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация