Мақола

3 262 17/02/2023

Москвадаги Тергов қўмитаси 32 ёшли аёлга нисбатан хавфсизлик хизмати ходимига тан жароҳати етказгани учун зўравонлик қўллашЖиноят кодексининг 318-моддаси 1-қисми бўйича иш очди. Бу ҳақда қўмитанинг пойтахт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 13 февраль куни гумонланувчи милиция бўлимида бўлган вақтида хавфсизлик кучлари талабларига бўйсунмай, полициячилардан бирига нисбатан куч ишлатган, “бунинг натижасида у полициячи аёлнинг баданига шикаст етказган ва хизмат формасини яроқсиз ҳолга келтирган ”.

Қирғизистонлик Асел Қодирова билан бўлган бу воқеа ҳақида аввалроқ ёзган Baza телеграм канали хабарига кўра 13 февраль куни Қодирова рўйхатдан ўтмагани учун қўлга олиниб, Головинский тумани ИИБга олиб келинган.

Суратга олиш вақтида Чаплигина исмли полициячи Қодировадан рўмолини ечишни талаб қилган, бироқ қўлга олинган шахс буни рад этган. Чаплигина Қодированинг бошидаги рўмолни ўзи йиртиб ташламоқчи бўлган, сўнг Қодирова бу ҳаракатга жавобан полициячини уриб, тирнаган, елкасидаги погонларини узиб ташлаган.

Шундан сўнг полиция бўлимига тез ёрдам машинаси чақирилган. Шифокорлар Чаплигинага кафтида тирналиш ва бир нечта гематома ташхисини қўйишди.

Манба: Zona.media.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация