Булар “Халқ банки”, “Демир Банк”, “Банк Азия” ва “Қирғизистон” банкларидир.
Қирғизистоннинг тўртта банки Россиянинг «Мир» карталари билан операцияларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига ушбу молия ташкилотларининг мижозлар билан ишлаш хизматларида маълум қилишди.
Маълумотлар банкларнинг расмий сайтларида ҳам кетирилган. “Сизларга банкнинг банкоматлари ва POS -терминалларида “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлигини маълум қиламиз. Ноқулайлик учун узр сўраймиз ва тушунганингиз учун рахмат” дейилади ”Банк Азия” сайтида эълон қилинган хабарда.
Республикада“Халқ банки”, “Демир Банк” ва “Қирғизистон” банки ҳам “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Сўнгги банкнинг веб-сайтида айтилишича, фақатгина Россиянинг баъзи банкларига тегишли “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилган.
Аввароқ Қирғизистонда “Компаньон”, “Бакай банк” ва “Доскредобанк” “Мир” карталари билан операцияларни амалга оширишдан воз кечган эди.
Республика ҳудудида жами 22 та маҳаллий тижорат банклари фаолият юритади, уларнинг баъзилари “Мир” карталари билан ишлашни бошлашмаган ҳам. Айни пайтда Қирғизистонда саккизта банк “Мир” карталарини қабул қилишда давом этмоқда. Булар “РСК-банк”, “Капитал банк”, “Керемет банк”, “Оптима банк”, “Толубай банк”, Бай-Тушум” банки, “Қирғизкоммерцбанк” ва Қирғизистон инвестиция-кредит банки.