Maqola

863 29/06/2022

Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси телеграм-платформасида фуқаролар билан мулоқотни яхшилаш мақсадида консуллик масалалари бўйича “Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси робот маслаҳатчиси” чат-ботини ташкил қилди, – деб хабар беради Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати.

Матбуот хизмати хабарига кўра дипломатик ташкилотнинг виртуал ёрдамчиси қирғизистонликларга консуллик хизматларини олиш бўйича давлат ва расмий тилларда автоматлаштирилган тарзда маслаҳат беради.

Фуқаролар учун чат-бот қуйидаги маълумотларни бериши мумкин:

• элчихона консуллик бўлими манзили ва иш тартиби;

• Қирғизистон Республикаси паспортини бериш тартиби;

• Қирғизистон Республикасининг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш тартиби;

• Қирғизистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома олиш тартиби;

• консуллик масалалари бўйича олдиндан қабулга ёзилиш тартиби.

Қирғизистон Республикасининг РФдаги элчихонаси шунингдек расмий Телеграм каналини очди. Мазкур каналда дипломатик ваколатхонанинг консуллик фаолияти тўғрисида маълумотлар беради ва консуллик-ҳуқуқий масалалар муҳим маълумотларни бериб боради. Телеграм-каналга ушбу ҳавола бўйича обуна бўлишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya