730 09/09/2022

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги қирол бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 8 сентябрда 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Букингем саройи Twitter’да хабар берди. Қироличанинг тўнғич ўғли, 73 ёшли шаҳзода Чарльз янги қирол бўлади. Британия қироличаси Балморал қасрида шифокорлар назорати остида бўлган.

Қиролича Елизавета II 1926 йил 21 апрелда Лондонда туғилган. Малика Елизавета Александра Мэри Виндзор Виндзорлар сулоласидан. У Йорк герцоги, Буюк Британиянинг бўлажак қироли Георг VI (1895−1952) ва Элизабет Боуз-Лайон (1900−2002)нинг тўнғич қизи.

Елизавета II 1952 йил 6 февралда 25 ёшида, отаси вафот этганидан сўнг тахтга ўтирди ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг давлат раҳбари бўлди.

2015 йилда Буюк Британия қироличаси энг кекса монарх сифатида тан олинган.

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг тўрт фарзанди бор: тахт вориси тўнғич ўғли Чарльз Филипп Артур Жорж (Уэльс шаҳзодаси), малика Анна Елизавета Элис Луиза, шаҳзода Эндрю Альберт Кристиан Эдвард (Йорк герцоги), шаҳзода Эдвард Энтони Ричард Луи (Уессекс графи).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация