Бунга грамматикага аҳамият бермаслик, маълумотларни нотўғри келтириш, иш тажрибаси ва кўникмаларни ёзишдаги ҳамда фотосурат танлашдаги камчиликлар киради.
Меҳнат бозорида тажрибали, истеъдодли мутахассисларнинг кўплиги, рақобатни, иш берувчилар учун эса номзодларга нисбатан талабларни оширишга асосий сабабдир.
Шундай экан, керакли лавозим, керакли ишга эга бўлиш учун ҳар бир босқич ва ҳар бир деталь аҳамият касб этади. Оддийгина резюме ҳам сизнинг тажрибангиздан ҳикоя қилишини биласизми? Ҳа, шундай.
Бугун иш берувчини ҳисобот кўринишидаги маълумотлар қизиқтирмайди. Резюменгизданоқ сизнинг ҳам ҳаётий, ҳам касбий, ҳам ижодий фаоллигингиз сезилиб туриши зарур.
Мутахассисларнинг фикрича, яхши ёзилган резюме қарор қабул қилиш жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин.
“Spot” иш изловчилар резюмесида энг кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақида ҳикоя қилади.
Грамматик қоидаларга амал қилмаслик
Қайси тилда, қандай иш учун бўлмасин, номзод ўзининг тил билиш меъёрларига амал қилиши зарур: резюмеда кўп йўл қўйиладиган хатолардан бири — бу албатта, грамматик қоидаларга амал қилмаслик.
Чунки сиз айнан резюменгиз орқали иш берувчида биринчи таассуротни уйғотасиз ва бунда ўзига хос ёндашув жуда муҳим.
“Furor Progress” IT -компанияси директори Екатерина Холдорованинг фикрича, элементар грамматик қоидаларга амал қилмаслик ҳолати жуда кўп учрайди.
Унинг таъкидлашича, тавсиянома ҳам баъзан резюменинг ўзиданда кўпроқ маънога эга бўлиши мумкин. Тўғри, бу тажриба ва диплом каби муҳим эмасдир, бироқ баъзида, ёмон грамматика ёки ёзиш услуби ҳам номзодга нисбатан салбий фикрни юзага келтириши мумкин.
“Person Hunters” асосчиси ва бошқарувчи ҳамкори Юлия Яковлева фикрича грамматик хатолар ва ёмон иш тавсифларидан қочиш керак.
Маълумотларни тўлдиришдаги ноаниқликлар
Резюмеда номзоднинг тажриба, кўникма, фазилат (ҳам касбий, ҳам шахсий) ва ёшга доир маълумотлари аҳамиятга моликдир, дейди Екатерина Холдорова
Юлия Яковлева эса иш изловчилар резюмеларида кўпинча алоқа маълумотлари, эски телефон рақами ёки ишламайдиган почта кўрсатилган маълумотлар кўпроқ учрашини таъкидлайди.
“Резюмени ўрганишда, биринчи навбатда, биз батафсил ва малакали тўлдиришга эътибор берамиз. Ариза берувчи ўз вазифаларидан ташқари, ўзининг ютуқларини, шунингдек, билим ва кўникмаларини кўрсатиши муҳим”, — дейди у.
Тажрибанинг жуда кенг ва ноаниқ тавсифи ҳам салбий натижага олиб келиши мумкин. Ўқиш учун қулай ҳажм 2 саҳифани ташкил этади.
Бу эса амалиётда номзодга ўзи ҳақида айтиб бериши учун етарли эканини кўрсатади. HR -мутахассиси Озлям Юсупованинг таъкидлашича, резюме маълумотларини ҳар томонлама таҳлил қилиш инсоннинг шахсий хусусиятларини, унинг ўзига ва иш берувчига бўлган муносабатини, шунингдек, ўзига бўлган ҳурматнинг етарлилигини кўрсатади.
Шунингдек, “ютуқлар” банди номзодни суҳбатга таклиф қилишда ҳар доим ёрдам берувчи омил ҳисобланади. Чунки улар инсоннинг психологик портретини, ҳаётий мақсадлари ва қадриятларини тушуниш учун зарур маълумотларни тақдим этади.
Демак, номзод сифатида шахсий маълумотлар қаторида эришилган ютуқларга ҳам аҳамият бериш керак.
Иш тажрибаси ва кўникмаларни ёзишдаги камчиликлар
Шахсий маълумотлар билан бирга номзоднинг иш тажрибаси ҳам аҳамиятга эга. Чунки хоҳлайсизми йўқми, сиз резюменгизни топширган компания иш тажрибангизга ва фаолиятингизга қизиқади.
“Одатда маълум бир компанияда ходим сифатида узоқ муддат ишлаш муҳим роль ўйнамайди, чунки иш жойларини ўзгартириш учун жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин”, — дейди Екатерина Холдорова.
Аммо агар номзод ҳар ёки икки ойда бир жойдан иккинчи жойга “сакраб турса”, демак, бу ҳақиқатан ҳам жуда хавотирлидир.
Юлия Яковлева иш тажрибаси ва дипломга эга бўлиш резюмени иш берувчи учун янада жозибадор қилиши, бироқ яқинда дипломга эга бўлиш аввалгидек муҳим рол ўйнамаслигини таъкидламоқда.
Унинг фикрича, иш тажрибаси ва тилларни билиш муҳимроқдир. Шунинг учун ҳам резюменинг бу қисмларини аниқ ва тўлиқ тўлдириш керак.
Озлям Юсупова ҳам иш тажрибаси асосий компонент эканлигини таъкидламоқда. Унинг фикрича, номзод тажрибаси ариза берувчининг охирги иш жойига қараб баҳоланади.
Қўшимча қилишича, резюмеда иш стажи ва таълим даражаси тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги ёки нотўғри бўлиши иш берувчига ва унинг вақтига нисбатан ҳурматсизлик белгисидир.
Масъулиятлар рўйхати ўрнига олдинги ишда эришилган натижаларнинг батафсил рўйхатини тузиш керак”, — дейди “BDG” бошқарувчи ҳамкори, “Home Alliance Academy” бош менежери Ҳилола Мўминова. Шундай экан, кўпгина компаниялар учун ҳал қилувчи омил аризачининг тажрибаси ва шахсий фазилатлари ҳисобланади.
Фотосурат танлашдаги ёндашув
Резюме тайёрлашда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратиш керак — бу фотосурат. Ҳа, гарчи бу оддий кўринсада аммо иш берувчида дастлабки таассуротни уйғотувчи яна бир омилдир.
“Яхши бизнес услубидаги фотосурат сизнинг резюменгизга ишга ёлловчини жалб қилади”, — дейди Юлия Яковлева.
Бунинг учун албатта профессионал фотограф билан боғланиш шарт эмас, лекин резюмега сельфи, зиёфат ёки таътилдан олинган фотосуратни бириктириш ҳам тўғри келмайди.
Ҳилола Мўминова ҳам бу фикрлар каби ҳужжатларга мос келадиган фотосуратдан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Озлям Юсупованинг фикрича, муваффақиятсиз фотосурат резюмени текшириш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Екатерина Холдорова эса фотосуратни номзоднинг фазилатлари бўйича охирги ўринда, дея ҳисоблайди.
“Эҳтимол, юз инсоннинг характери ҳақида бирор нарса таклиф қилиши мумкин, лекин ҳар бир киши ташқи кўриниш алдамчи эканлигини билади. Шундай қилиб, бу шунчаки ёқимли қўшимчадир, лекин бошқа нарса эмас”, — дейди у.
Шунингдек, мутахассислар резюмени тўлиқ, қисқа ва аниқ қилиб ёзиш кераклигини таъкидламоқда. Бундан ташқари, керакли иш ҳақининг мавжудлиги номзоднинг ўз маҳоратини баҳолаш қобилиятини кўрсатади ва мутахассислар профилининг ажралмас қисми ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бирон бир ишга ҳужжат топширишда бу жиҳатларига ҳам аҳамият бериш зарур.
Манба: Spot.uz