Мақола

1 044 30/08/2023

Европа Иттифоқининг миграция сиёсатига йиллар давомида қарши бўлган давлатлари – Венгрия ва Польша энди маълум бўлишича, хорижий ишчиларсиз ишлай олмас экан. Бу ҳақда Bloomberg маълумотларига таяниб, Литванинг рус тилидаги “Обзор” нашри хабар бермоқда.

Муаллифлар 2015 йилда муҳожирлардан ҳимояланиш учун чегарада панжара қурган Венгрия расмийларининг риторикаси кескин ўзгарганига эътибор қаратишган. Бундан ташқари, Виктор Орбан ҳукумати қочқинларга бошпана беришдан бош тортган ва янги келганлар иш жойларини тортиб олишини иддао қилган эди.

Чехия ҳам аллақачон ишчи кучининг шу қадар жиддий танқислигини бошдан кечирмоқдаки, у Мўғулистон ва Филиппиндан келган муҳожирларга меҳнат визалари бериш учун юқори квоталар ўрнатмоқда. Чехия меҳнат вазири Мариан Юречканинг айтишича, мамлакатдаги 900 минг хорижий ишчи Чехия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш учун етарли эмас. 2030 йилга келиб қўшимча 300 минг мигрант керак бўлади.

Худди шундай вазият Польшада ҳам юзага келмоқда. Мамлакат қўшимча ишчиларга муҳтож ва Осиё давлатлари фуқароларини иш билан таъминлаш тарафдори.

Гарчи Будапешт ва Варшава 2023 йил июль ойида муҳожирларни квоталар бўйича Европа Иттифоқи мамлакатларига жойлаштириш бўйича умумевропа режасига бир овоздан қарши чиқишган бўлса-да, бу ҳаракат аллақачон ўз мамлакатларидаги сайловчиларни антимигрант сиёсатида изчил эканига ишонтиришга ўхшайди. Гарчи ҳақиқатда бу сиёсат ўзгарган бўлса ҳам, бу Венгрия ва Полша расмийларининг риторикасига таъсир қилади.

Ҳозир Польша ва Венгрияда ишлаётган марказий осиёликлар кўпаймоқда. Бунга қандай қарайсиз? Бора-бора Россияда ишлаётган мигрантлар Шарқий Европа давлатларига ўтиб кетиши мумкинми?

Изоҳларингизни кутамиз.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация