Мақола

704 22/01/2024

Умрини саёҳатга бағишлаган оила аъзолари – 67 ёшли Майте Галиндо  ва 69 ёшда бўлган Энрике Морено навбатдаги саргузаштларига ҳозирлик кўришмоқда. Бу жуфтлик учун саёҳат нафақат севимли машғулот, балки ҳаёт тарзидир. Улар 40 йилдан ортиқ вақт давомида бирга саёҳат қилишган ва БМТ томонидан тан олинган 195 та давлатга ташриф буюришган.

Ҳаммаси бўлиб, улар умрларининг тўрт йилини саёҳатда ўтказишган ва 77 мингдан ортиқ фотосуратга тушишган. Улар нафақага чиққандан бери суръатни ошириб, олти йил олдин улар дунёнинг ҳар бир давлатига ташриф буюришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди.

Лондон бу жуфтликнинг биринчи манзилига айланган эди. Улар муҳандислик факултетида ўқиётганда танишишган ва  тўйларини нишонлаш учун Лондонга биринчи саёҳатини амалга оширишган. Ўшандан бери эр-хотин бирга дунёни кашф қилишмоқда. Энди улар бобо ва буви сифатида неваралари билан саёҳатга чиқишади.

Улар шахсий кундаликларини юритадилар, унда у ҳар бир саёҳат ҳақида батафсил маълумот беради ва Энрик қайтиб келганида фотоалбомлар ва қўлланмалар яратади.

Турли кулгили воқеалар, ҳазиллар, 1984 йилда Индира Гандининг вафот этиши каби тарихий лаҳзалар ва янги дўстлар уларнинг ажойиб тажрибасининг бир қисмидир.

Эр-хотин ўзларининг кўп йиллик саёҳатлари натижаларига кўра қуйидаги хулосага келишди: энг яхши қитъа – Осиё, энг яхши давлат – Ўзбекистон, энг яхши шаҳар – Истанбул, деб ёзади Каталониянинг El Periodico газетаси.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация