Мақола

1 435 07/02/2024

Исроил ҳукумати Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижлик ишчи ёлламоқчи. 

Reuters агентлигининг қайд этишича, Исроил шу йўл билан фаластинлик ишчилар ўрнини хорижликлар билан тўлдирмоқчи.

2023 йил 7 октябр куни бошланган қуролли ҳаракатларидан сўнг қурилиш майдончаларида ишлаётган 72 мингга яқин фаластинлик ишчи мамлакатдан чиқариб юборилган.

Ҳозир Исроилда қурилиш соҳасида 20 мингга яқин хорижлик ишчи қолган, оқибатда мамлакатдаги қурилиш майдонларининг деярли ярми ишчи кучи танқислиги сабабли ёпилган.

Мазкур хабарга муносбат билдирган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, Яқин Шарқда сиёсий барқарорлик бўлмагунича, Ўзбекистон фуқаролари бу ҳудудга ишлашга юборилмайди.

“Ишчиларни юбориш бўйича Исроил ва Ўзбекистон ўртасида шартнома бор. Аммо, Исроилда сиёсий барқарорлик таъминланмагунича фуқароларимиз юборилмайди”, – деб хабар берган Миграция агентлигининг матбуот хизмати.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация