Maqola

1 485 13/06/2022

Россиянинг Тюмен областида Жанубий Корея ва Исроилда 300 минг рубллик иш таклиф қилинмоқда. Бунинг учун хорижга чиқиш паспорти кифоя экани ҳам қайд этилган.

Тюменлик ишчиларга Жанубий Корея ва Исроилда 300 минг рублгача ҳақ тўланадиган ишлар таклиф этилмоқда. Бундай иш ўринларига оид эълон Avito сайтида жойлаштирилган.

“Жанубий Корея ва Исроилда ишлаш учун турли бўш иш ўринлари мавжуд. Иш ҳақи 200 дан 300 минг рублгача”,- деб ёзади Алексей исмли иш берувчи.

“Вакансиялар” ҳақида гап кетганда ишчининг тажрибаси муҳим эмаслиги, лекин хорижга чиқиш паспорти бўлиши зарурлиги  кўрсатилган. Иш берувчининг таъкидлашича, бундай маош олишни истаган номзод манзилга етиб олиш учун парвоз харажатларини ўзи тўлайди. Етиб борганидан кейин эса компания унинг ҳужжатларини тайёрлашга ва ишчини уй-жой билан таъминлашни зиммасига олади.

Қайд этилишича, бундай ишларни орзу қилган ариза берувчиларига ҳеч қандай чеклов йўқ. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам иш берувчига мурожаат қилишлари мумкинлиги, чунки фабрикаларда ишлашдан ташқари, тозалаш билан шуғулланмоқчи бўлганлар ёки ошхонада ишламоқчи бўлганлар учун ҳам иш таклифлари борлиги таъкидланган.

Шу ўринда, меҳнат мигрантлари бу каби эълонларга эътибор қаратишда ҳушёрликни бой бермасликлари зарур. Одатда, жуда катта ваъдалар ортида фирибгарлик ётган бўлади. Қолаверса, йўл харажатига қанчадир маблағ сарфлаб, ўзга юртга боргандан сўнг, сизга қандай муносабатда бўлиши ҳам “қоронғу”.

Шунга кўра, Migrant Россиядаги ўзбекистонлик ватандошларни огоҳлантиради: мўмай даромад топиш илинжида бўлиб, сохта эълонларга алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинг!

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya