Maqola

1 020 24/02/2022

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ушбу республикадаги вазиятнинг кескинлашгани ҳамда фавқулодда вазият жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон республикаси фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украина ҳудудини тарк этишни истовчи фуқароларни шакллантирмоқда ва уларни кўчириш режасини ишлаб чиқмоқда. Украина ҳаво кенгликлари ёпилгани боис, мамлакатдан чиқиш ва парвоз қилиш манзилига доир йўналиш ишлаб чиқиляпти.

Учинчи мамлакатларнинг масъул идоралари билан мақбул эвакуация йўналишлари мувофиқлаштирилиши билан Ўзбекистон фуқаролари элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинани тарк этишни истовчи барча ўзбекистонликлардан паспорт маълумотларини элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон-почтасига йўллашни сўраймиз.

Украинадаги Ўзбекистон фуқароларини хотиржамликни сақлашга ва қўшимча саволлар пайдо бўлса, элчихона билан боғланишга чақирамиз”, – дейилади мурожаатда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya