Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулда янги ташкил этилган ваколатхона раҳбарлари ўз фаолиятларини бошлаш учун хорижга жўнаб кетишди. Улар Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тайёрлов курсларини тугатиб, билим ва малакаларини оширишган.
Хорижий ваколатхонанинг расмий очилишида мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги бош консули А.Агзамхўжаев, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи З.Аскаров, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори А.Ирматов ва бошқа масъуллар иштирок этишди.
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консуллиги биносида жойлашган.
Манзил: “Levent Mah. Levent Cad. Lale Sok. No:8 Beşiktaş / İSTANBUL”
Tел: +90212 323 20 36 (37, 39)
Веб-саҳифа:http://uzconsulate.org.tr/
E-mail: uzbekconsul@yahoo.com
Телеграм ва Ватсап орқали боғланиш рақамлври: +998900190007