Истанбулда жамоат транспортида қатнаш харажатларини 19,95 фоизга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эндиликда қарорга кўра йўловчилар учун транспорт чипталари нархи қуйидагича кўтарилди:
Жамоат транспортида янги оширилган тариф 2023 йил 1 январдан амал қилади.
Истанбулда жамоат транспорти билан бир қаторда такси нархлари ҳам кўтарилади
2023 йилда сариқ такси ҳитсоблагичининг очиш тўлови 9,80 лирадан 12,65 лирага кўтарилди. Таксометрдаги ҳар бир километр йўл ҳақи 6 .30 лирадан 8 .51 лирага кўтарилади. 2022 йилда “яқингина жойга бораман” деб таксига ўтирадиган йўловчилар 28 лира тўлайдиган жойларига январь ойидан бошлаб 40 лира ҳақ тўлайдилар.
Бу ҳақда “Туркиядаги ўзбеклар” телеграм канали хабар бермоқда.