Мақола

680 06/09/2023

Истанбулда 5 сентябрь куни кучли ёмғир туфайли сув тошқини бошланди. Табиий офат натижасида бир неча киши ҳалок бўлди, баъзилари турли даражадаги жароҳатлар олди, йўллар дарёга айланди, жамоат транспортининг иши издан чиқди. Сув тошқини Истанбулга қандай зарар етказди ва ҳозир қандай кўринишда? Сув тошқинига нима сабаб бўлди?

Туркиянинг энг йирик шаҳрида сув тошқинлари бир неча ой ичида биринчи марта ёққан ёмғирдан кейин бошланди. Вилоят ҳукумати маҳаллий аҳолини ёмон об-ҳаво ҳақида олдиндан огоҳлантириб, хавфли сариқ даражани эълон қилган ва зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка чақирган эди.

Қайси ҳудудлар жабр кўрди?

Сел оқибатида Арнавуткўй, Башакшеҳир ва Кучукчекмеcе туманлари бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўргани айтилади. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ёмғир туфайли йўллар кўлга айланган.

Истанбул мэри Экрем Имомўғлининг айтишича, шаҳарнинг айрим ҳудудларида ҳар квадрат метрга 150 килограммгача ёмғир ёққан. Унинг сўзларига кўра, шаҳар ҳокимияти бундай ёмғирга тайёр эмас эди. Ҳозир икки мингдан ортиқ киши табиий офат оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда.

Жабрланганлар борми?

Ички ишлар вазири Али Ерликая кучли сув тошқини оқибатида 3 киши ҳалок бўлганини хабар берган. Яна беш нафари турли тан жароҳатлари билан яқин атрофдаги тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Шаҳар қандай кўринишда?

Истанбул аҳолиси ҳолатни видеога олиб, ёрдам сўрашмоқда. Ўнлаб одамлар сув босган Истанбул Миллий кутубхонасида қолиб кетган.

Шунингдек, табиий офат натижасида бир қанча метро бекатлари сув остида қолган. Истанбул аэропортига кираверишдаги туннеллар ҳам ёпилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация