Мақола

207 09/01/2024

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси диний олим Мубашшир Аҳмаднинг турк полицияси томонидан олиб кетилгани муносабати билан хабарнома эълон қилди.

“Турли ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “Ўзбекистон фуқароси Мубашшир Аҳмад Туркияда полиция томонидан қўлга олинди” номли хабарлар юзасидан Бош консулхона шуни маълум қиладики, ҳақиқатдан ҳам 2023 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1974 й.т. Турсунов Алишер Ахмадович (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилганлигини ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан ватандошимизга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарномада.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация