Мақола

2 292 17/10/2023

Ижтимоий тармоқда маҳаллий аҳоли ва мигрантлар ўртасида бўлган муштлашув видеоси тарқалди.

Mash телеграм канали орқали тарқатилган маълумотларга кўра, Иваново яқинида маҳаллий аҳоли ва поябзал фабрикасида ишлаётган муҳожирлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Воқеа Приволжскда бўлиб ўтган. Телеграм-канал хабарига кўра, Кострома вилоятининг Волгореченск шаҳрида жойлашган “Союз-Обувь” поябзал фабрикаси ходимлари маҳаллий аҳоли билан тўқнаш келишган. Оммавий муштлашувда 23 киши иштирок этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, можарога маҳаллий барда юз берган воқеа сабаб бўлган бўлиши мумкин. Тергов “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган, муштлашувнинг барча иштирокчилари шахси аниқланган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни ҳибсга олиш учун қидирмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация