Мақола

787 23/08/2023

3 йилдан бери Санкт-Петербургда ҳайдовчилик билан шуғулланувчи қирғизистонлик 29 ёшли Исломбек 3 август куни ўз машинасида доялик қилди.

Исломбек Қосимжон ўғли таксичилик қилишни бошлаганига атиги 2 ой бўлганди. Кулранг “Киа Рио”да 3 август куни эрталаб соат саккизларда Русановская кўчасидаги уйга етиб келади. Эшик олдида ҳомиладор аёл ва унинг эри турарди. Улар Оржоникидзе кўчаси, 47-уйда жойлашган 9-сонли туғруқхонага такси чақиришди.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, йўлнинг биринчи учдан бир қисми ҳотиржам ўтган, лекин улар Володарский кўпригидан ўтишганда, Ивановская ва Бабушкина чорраҳаси яқинида аёлнинг аҳволи оғирлашган.

“Такси ҳайдовчиси сифатида тушунганим шуки, йўловчини олиб, “А” нуқтасидан “Б” нуқтасига олиб боргунингизгача унинг учун сиз жавобгарсиз”, – дейди Исломбек. Шунинг учун шифокорлар туғруқ пайтида аёлга профессионал ёрдам кўрсатиши учун имкон қадар тезроқ туғруқхонага боришга қарор қилган.

Мигрант-таксист йўлни бўшатишларини сўраб “аварийка”ни ёқиб тезлашади. Бошини, қўлини машинада чиқариб бошқа ҳайдовчиларга вазиятни тушунтириб бақиради. Хуллас, амаллаб тезлашганча туғруқхонага етиб боради. Фақат туғруқхонанинг асосий кириш қисмига келмагани учун яна бир оз айланишига тўғри келади. Бу вақт аёлнинг эри зудлик билан шифокорларни чақиришга машинадан тушиб кетади.

Қўриқчи билан гаплашиб, машинага қайтаётганда Ислoмбек аёл туғишни бошлаганини кўради ва ҳаяжон аралаш қўрқувдан атрофдагилардан ёрдам сўраб бақира бошлайди. Ислoмбек ўзи уйланмаган, фарзанди йўқ. Ислoмбекка фақат бир рус эркак ёрдамга келади ва улар биргаликда туғриқни муваффақиятли якунлашади.

Аёл қизлик бўлди, чақалоқни Исломбекнинг устки кийимига ўраб, аёлга беришади. Воқеа бир неча дақиқаларда содир бўлгани учун Исломбек ҳамма тафсилотларни эслаб қолмаган, лекин бу буюртмани аниқ бир умрга эслаб қолганини айтган.

Ҳаммаси яхшилик билан тугади ва қизалоқнинг ота-онаси ҳамда шифокорлар Исломбекка миннатдорлик билдиришди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация