Maqola

2 049 26/05/2022

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими меҳнат мигрантларини огоҳлантириб, мурожаат қилди.

Унга кўра, Россияда меҳнат қилаётган ва элчихонанинг консуллик бўлимидан хорижга чиқиш паспортини (“қизил паспорт”) олмоқчи бўлган ўзбекистонлик фуқаро аввало қарздорликлиги бор-йўқлигини текшириши керак.

“Агар сизда қарздорлик ҳолатлари мавжуд бўлса, сиз консулликка тўлаган маблағ ва ҳужжатларингиз қайтариб берилмайди!

Мажбурий ижро бюросининг @mibuzbot Телеграм боти орқали сиз Ўзбекистоннинг чет эллардаги консулликларидан хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишда қарзлар, алиментлар, даъволар ва чекловлар бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин бўлади. Бу ботга кириб старт тугмасини босасиз, ундан сўнг ўзингизга керакли бўлимни танлаб, паспорт серия рақамини киритган ҳолда маълумотларни олишингиз мумкин бўлади”, – дейилади огоҳлантириш мурожаатида.

Телеграм ботдан кўра, телефонда масъул оператор билан гаплашиш сиз учун қулай бўлган тақдирда https://t.me/idoralar/9 телеграм канали орқали масъул идораларни рақамларини олишингиз ва қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya