Мақола

665 06/12/2022

2022 йил октябрь ойида хориждан Украинага хусусий пул ўтказмалари ҳажми 1,125 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,9 фоизга кам (1,159 миллиард доллар).

Бу ҳақда Украина Миллий банки маълумотларига таяниб “РБК-Украина” нашри хабар бермоқда.

Украина Миллий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Украинага жами 11,074 миллиард доллар тушди. Бу ўтган йилга нисбатан 3,8 фоизга кам (11,507 доллар).

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда меҳнат мигрантлари Украинага рекорд миқдорда 15,026 миллиард доллар пул ўтказган. Бу 2020 йилга нисбатан 25,4 фоизга кўп эди  (11,980 миллиард доллар).

Октябрь ойида Украина Миллий банки 2022 йилда Украинага хусусий пул ўтказмалари ҳажми бўйича прогнозни 12,6 миллиард доллардан 13,9 миллиард долларгача ошишини прогноз қилган. 2023 йил учун прогноз 13,1 миллиард доллардан 16,4 миллиард долларгача кўтарилган. 2024 йилда эса 13,8 миллиард ўтказилиши кутилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация