Мақола

785 03/12/2022

Иордания авиаташувчиси Аммандан Тошкентга ҳар ҳафта  чартер рейсларини амалга оширади.

Иордания Қироллигининг Jordan Aviation авиакомпанияси Амман ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқчи, деб хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Унга кўра, биринчи йўловчи чартер рейси жорий йилнинг 13 декабрига белгиланган.

Рейслар ҳафтасига бир марта Boeing 767 самолётларида амалга оширилади.

Jordan Aviation – штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси бўлиб, чартер рейсларни амалга оширади. У БМТ тинчликсевар миссиялари учун ҳаво транспортида юкларни етказиб берувчи авиаташувчи ҳисобланади.

Мазкур авиакомпания 1998 йилда ташкил этилган ва Иорданиядаги биринчи хусусий авиаташувчи ҳисобланади.Авивкомпания 12 та самолётга эга бўлиб Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамалакатлари бўйлаб 12 та йўналишга хизмат кўрсатади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация