Maqola

717 21/11/2023

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Йошкар-Оладаги оммавий муштлашув юзасидан уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган, уларга нисбатан эҳтиёт чораси танланади, дея хабар беради Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Мари Эл Республикаси бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати.

“Безорилик жинояти бўйича қўзғатилган жиноят иши тергови доирасида [муштлашувнинг] уч нафар иштирокчиси – 19 ёшдан 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасида туғилган фуқаролар қўлга олиниб, уларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи қўйилди. Ҳозирда қарор қабул қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, 17 ноябр куни эрталаб соат учларда ёшлардан бири Йошкар-Ола шаҳридаги кўнгилочар муассасалардан бирида бўлганида бошқа бир йигит билан жанжаллашиб қолган. Можаро содир этган шахсга унинг танишлари ҳам қўшилиб, жабрланувчини ташқарига олиб чиқиб, калтаклашда давом этган. Муштлашувни тўхтатиш учун воқеага гувоҳ бўлган икки йигит ва бир қиз аралашган, бироқ улар ҳам калтакланган. Бошқа гувоҳлар муштлашувни тўхтатишга муваффақ бўлишди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа жойини кўздан кечириб, кузатув камераларидаги видеоёзувларни олиб, гувоҳлар ва жабрланувчиларни сўроқ қилган ҳамда суд-тиббий экспертиза тайинлаган. Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Жиноий терговнинг бориши Россия СК марказий аппарати томонидан назоратга олинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya