Maqola

941 31/07/2022

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда энди йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди, деб хабар беради “Газета.уз”.

Эндиликда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди.

Бу ҳукуматнинг 20 июлдаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [393-сон] қарорида қайд этилган.

Қарор бандига қуйидаги тарзда ўзгариш киритилган:

“Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади”.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун кўрсатиладиган хизмат нархи Ягона портал орқали топширилганда — 270 минг сўм, ИИВ ЙҲХХ томонидан кўрсатилганда — 300 минг сўмни ташкил этади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya