79 02/12/2023

Унда Даллас атрофидаги Плано шаҳри (Техас штати)да яшардим.

Кечқурун ёқилғи тугаганини билдирувчи чироқ ёниб қолганига қарамасдан эрталаб шошиб йўлга тушдим. Қолган бензин билан манзилгача етиб боришим керак эди.

Лекин йўлда, чоррахада, машина ўчиб қолди. Йўлни у тарафида «заправка»ни кўриб турибман. Лекин мошинани қаровсиз қолдиргим келмади. 2та сабаб:

  1. Мошина йўлни ўртасида ўчиб қолган. Ҳафвсиз парковка қилинмаган.
  2. Қаровсиз қолдириб, жарима олмаслик учун.

9-1-1 га қўнғироқ қилдим. Ҳудди кинолардагидек, ўз ҳақ-ҳуқуқини биладиган америкаликлар каби:)

— Плано Полисе Департменти эшитади

— Салом, мени машинам ёқилғи тугаб, ўчиб қолди. Йўлни у тарафида шаҳобчани кўряпман, машинани қаровсиз ташлаб, ёқилғи олиб келсам бўладими?

— Қаердасиз? Манзилингиз?

Манзилни берганимдан кейин, офицер:

— Ҳавфсизлик камарини тақиб, авария чироқларини ёқиб, қимирламанг, ҳозир кимдир бориб сизга ёрдам беради…

Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас, битта оқ “Pick up” машинаси келиб тўхтади.

Йўловчи ойнани тақиллатган патрул ходими, машинадан тушишимни сўради:

— Нима бўлди?

— Ёқилғи тугади, агар қараб турсангиз, анави шаҳобчадан дарров ёқилғи олиб келардим. (Одатда йўл хизмати “Pick up” лари, ҳаракатни йўналтириш учун, «стрелка» чироқларни ёқиб, йўналиш кўрсатиб туради.)

— Йўқ, мен сенга ёқилғи қуйиб бераман, энг яқин шаҳобчага етиб олишинггача.

— А, тушунарли раҳмат.

Патрул ходими қўлига қўлқопларини кийиб, 20л. лик канистрда “Pickup” ни орқасидан бензин олишга шайланди.

Ўзбекмизда барибир, мен ҳижолат бўлиб унга ёрдам беришга ошиқдим.

Ходим:

— Ўз вазифамни бажаришимга ҳалал бермасанг хурсанд бўлардим…

2л. дан ошиқ ёқилғи қуйгандан кейин:

— Етадими деди.

— Ҳа

— Машинага ўтириб ўт олдириб кўр.

Машинани юргиздим.

— Ҳаммаси жойида

— Эхтиёт бўл.

Хайрлашиб, энг яқин АЁҚШга етиб олдим…

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация