Мақола

1 648 22/10/2022

Миграция картаси  – Россияда вақтинча бўлиб турган ҳар бир чет эл фуқаросида бўлиши керак бўлган энг муҳим ҳужжат.  

Миграция картаси чегарада чет эл фуқароси томонидан тўлдирилади ва мамлакатга кириш мақсади, санаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттиради. Шунингдек, картада чегарада масъул ходимлар томонидан Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасига киритиладиган ноёб рақамли код бўлади.

Россияда миграция картасисиз бошқа рухсатномаларни олиш мумкин эмас. Бу ҳужжатни йўқотиш ёки унга зарар етказиш фуқарога жуда кўп муаммо туғдиради, чунки уни тиклаш учун жуда қисқа вақт ажратилган.

Агар чет эл фуқароси миграция картасини йўқотган ёки унга зарар етказган бўлса, бу ҳақда ариза билан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши керак. Бунда албатта унинг паспорти бўлиши зарур.

Чет эллик фуқаронинг миграция картасини йўқотганлиги хусусида мурожаат қилиши учун атиги уч иш куни ҳисобида вақти бор. ИИВ уч иш куни давомида “Дубликат” ёзуви билан тайёр ҳужжатни беради. Бундай ёзув “Хизмат белгилари учун” устунига киритилади.

Агар чет эл фуқароси миграция картасининг дубликати учун ИИВга мурожаат қилмаса, у РФ Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекснинг 18.8 моддасига  кўра жаримага тортилади. Бундай ҳолат Москва, Санк-Петербург шаҳарлари ёки Москва ва Ленинград вилоятларида содир бўлса, фуқаро Россиядан чиқариб юборилади.

Шунингдек, чет эл фуқароси миграция қоидаларини бузганлиги учун икки ёки ундан ортиқ марта жаримага тортилган бўлса,  уч йил муддатга Россия Федерациясига кириши тақиқлаб қўйилади.

Миграционные новости” сайти материаллари асосида тайёрланди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация