Мақола

1 084 08/08/2022

Читать на русском языке

Калининградда уч нафар шахс вилоятга келган мигрантлар учун сохта никоҳ агентлигини ташкил этишди. Бу ҳақда rg.ru” хабар беради.

ФХХ (ФСБ) ноқонуний мигрантларни РФда бўлиб туришини ўзига хос усулда “қонунийлаштириш” билан шуғулланган уч нафар калининградликни қўлга олди.

Калининград вилоятининг бу фуқаролари чет элликларнинг Россия Федерациясида ноқонуний бўлиб туришини ташкил қилиш учун ўзига хос “никоҳ агентлиги”ни очганлар.

Россия ФХХ (ФСБ)нинг ҳудудий бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, айбланувчилар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари билан соҳта никоҳ тузиш учун Россия фуқароларини пул эвазига танлаб олганлар. Чет эл фуқароларига бундай никоҳ РФда вақтинчалик яшаш рухсатномасини (РВП), яшаш рухсатномасини (ВНЖ) олишга ва  соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган.

Гумонланувчиларнинг хонадонлари ва офисларида сохта босма нашрларини тайёрлаш учун ускуналар ва шунингдек давлат муассасаларининг қалбаки муҳр ва штамплари,  РФ ва МДҲ мамлакатларининг қалбакилаштириш белгилари бўлган 11 та паспортлари, 650 дона расмий ҳужжатлар бланклари, жумладан хорижий ташктлотлар бланклари топилган ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу модда фуқаро айби исботланган тақдирда етти йилгача озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация