Мақола

1 630 03/08/2023

Қирғизистонлик таксичи пиво ичишни тақиқлангани учун ҳужум қурбони бўлди.

Қирғизистон элчихонаси Москвада такси ҳайдовчисига уюштирилган ҳужумдан сўнг Россия ТИВга расмий нота юборди, деб хабар қилди Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, такси ҳайдовчисига ҳужум 18 июл куни бўлган. Жабрланувчи элчихонага мурожаат қилмаган. Дипломатлар уни калтаклаш видеоси YouTube’да тарқалгач, қидира бошлаган.

Элчихона жабрланувчи билан боғланди, унга зарур консуллик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа юзасидан дипломатик миссия “жабрланган ватандошнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда”.

MSK1.RU маълумотларига кўра, ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси, ВНЖси бўлган Шомил Муратовдир. У Игор Майсурадзе исмли йўловчига машинада пиво ичишга рухсат бермаган. Шундан сўнг йўловчи такси ҳайдовчисини калтаклай бошлаган.

У  “қизишиб кетгани” ва ҳайдовчи дарҳол унга қўпол бўлиб туюлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, жанжалдан кейин такси ҳайдовчиси ҳам қалампирли баллондан сепганидан сўнг Майсурадзенинг кўзи жароҳатланган.

Муратов ҳужумдан кейин касалхонага ётқизилган. Унга кўз қовоғи устидаги жароҳат ва жағнинг синиши ташхиси қўйилган. Такси ҳайдовчиси полицияга мурожаат қилган, аммо калтаклангани ҳақидаги баёнот қабул қилинмаган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация