Мақола

422 06/06/2023

Калуга вилоятида хорижий давлатлар фуқаролари томонидан содир этилган жиноятлар сони олдинги ҳисобот даврига нисбатан 43 фоизга камайгани ҳақида маълум қилинди.  Губернатор ўринбосари Карина Башкатова ва Калуга вилояти бўйича бош федерал инспектор Игор Князев ўтказган вилоят ҳукуматининг ҳафталик йиғилишида шу ҳақда сўз борди.

Калуга вилоятида экстремизмга қарши курашиш бўйича минтақавий концепсияни тасдиқланди. Ушбу концепцияга кўра, профилактиканинг асосий элементларидан бири миллий асосдаги жанжалли вазиятларни аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш ишларидир.

2022 йилнинг май ойидан бошлаб хорижликларни чакана савдо, йўловчи ташиш, умумий овқатланиш корхоналари ва кадрларни ишга олиш агентликларига ишга қабул қилиш тақиқланди. Хорижликлар билан сохта никоҳни расмийлаштиришнинг олдини олиш ҳам кучайтирилган. Боровскдаги кўп тармоқли миграция марказида ҳужжатларни топшириш видеоёзувга олинмоқда. Бу сертификат мавжудлигига қарамай, рус тилини билмасликни аниқлашга ёрдам беради. Ёшлар орасида маданий тадбирлар, акциялар, фестиваллар турли миллат вакиллари ўртасида мулоқот ўрнатишга хизмат қилмоқда.

“Бажарилган ишлар учун раҳмат. Биз Калуга вилоятида тезкор жавоб чоралари тизимли равишда олиб борилаётганини кўриб турибмиз. Бу жамиятдаги вазиятнинг издан чиқишини олдини олишга ёрдам беради”, – деган губернатор ўринбосари Карина Башкатова.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, статистика маълумотлари аксини кўрсатса-да, айрим россиялик юқори мартабали шахслар муҳожирлар орасида жиноятчиликнинг кўпайиши ҳақидаги миш-мишларни кўпайтиришмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация