Мақола

1 396 07/05/2022

22 майдан бошлаб чекловлар кучга киради

kp40.ru сайтининг Россия Федерацияси Калуга вилоятининг рақобат сиёсати бўйича вазири Николай Владимировга таяниб хабар қилишича, “икки ҳафтадан сўнг мигрантларни 4 та соҳа: савдо, йўловчи ташиш, бандлик агентликлари ва умумий овқатланишга жалб этишга тақиқ кучга киради”.

Зикр этилган сайтга кўра, бу ҳақда жорий йил февралидаёқ эълон қилинган ҳамда Калуга вилоятида жойлашган корхоналар ихтиёрида иш ўринларини вилоят  ҳукумати қарорига мос ҳолга келтириш учун уч ой вақт бўлган.

Сайтда Н. Владимировнинг мана бу сўзлари келтирилади: “Қонунга итоат этувчи иш берувчилар зарур чоралар кўриб, масалани ҳал этиб бўлди. Ҳали вақт бор, шунинг учун келгусидаги текширувлар вақтида ҳеч қандай муаммо чиқмаслиги учун ишни фаоллаштиринг”.

Вазир билдиришича, вилоят ҳукумат қарори талабларини бузганлар 22 майдан бошлаб жаримага тортилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация