Maqola

1,197 16/02/2022

Калуга области полицияси Обнинск шаҳридаги мигрантлар тўпланадиган ва истиқомат қиладиган ҳудудларда текширув ишларини ўтказган.

Натижада полиция бўлинмасига 60 дан ортиқ киши олиб келинган бўлиб, 5 киши “депорт” қилинган, деб ёзмоқда Обнинск маъмурияти ахборот хизмати.

12 феврал куни полиция шаҳарда “Цунами” деб номланган оператив-профилактик тадбир ўтказган.

Хорижий фуқаролар зич яшайдиган 2 ҳудуд текширилдибулар умумий ётоқхоналарҳамда чет элликлар тўпланадиган майдон вокзал яқинидаги Аксёнов майдонидаги бозор. ИИБга 61 киши келтирилган. 37 нафарига маъмурий баённомалар тузилган, 5 киши “депорт” қилинган”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тадбир натижасида миграция соҳасидаги 32та маъмурий қоидабузарлик ҳолатига чек қўйилган. Шунингдек, хорижий фуқаро ёки фуқаролиги йўқ шахсни ҳисобга қўйиш бўйимча қалбаки ҳужжат тайёрлашга доир 5та ҳисобот тузилган.

Эслатиб ўтамиз, Калуга областида миграция соҳасидаги қонун бузилиш мавзусига губернатор Владислав Шапша эътибор қаратган эди. У миграция марказида бўлиб, меҳнат мигранти билан суҳбатлашгани, мигрант рус тилини билиш сертификатига эга бўлса-да, русчани умуман тушунмагани ҳақида ёзганди.

У, рус тилини билиши ҳақида қалбаки сертификатлар тақдим қилганлар текшириш учун ички ишлар идораларига юборилишини билдирганди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya