Калугада 2000 киши сохта никоҳ сабабли Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша маҳаллий ОАВ бош муҳаррирлари билан учрашувда маълум қилди.
В.Шапша ҳукумат мигрантлар билан ишлаш бўйича қарорларни 2022 йил баҳорида эълон қилганини айтди. Натижада, фуқаролик патентлари сони ўтган йилларга нисбатан икки баравар камайди.
Калуга вилояти губернатори, шунингдек, минтақа фуқароликни олиш дастурида иштирок этишни тўхтатганини айтди.
“Биз прокуратура, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда қалбаки никоҳларни текшириш бўйича кўплаб ишларни амалга оширдик. Шу олти ой давомида 2 мингга яқин одам сохта никоҳ туфайли фуқароликдан маҳрум қилинди”, – деди В.Шапша.
Губернатор сохта никоҳ орқали фуқаролик олишга уринаётганларнинг мазкур чораларга муносабати ҳақида ҳам гапирди: “Энди хорижликлар бу бўшлиқ ёпилганини англаб етди. Ва яқинда ФҲДЁ бўлимига берилган 73 та ариза бўйича «бўлажак эр-хотинлар» рўйхатдан ўтиш учун келмади. Аризалар топширилган, лекин уларнинг ФҲДЁга нима сабабдан келмаганларии номаълум”.
— Калуга вилоятида мигрантларнинг баъзи соҳаларда ишлашларига чекловлар 2023 йил учун ҳам узайтирилади,- деди Шапша. Гап транспорт хизматлари, умумий овқатланиш ва чакана савдо каби соҳаларда мигрантларнинг ишлашига чекловлар ҳақида бормоқда, деб ёзди “Красная Весна” АА.