Мақола

910 27/04/2023

Ўзбекистонда дастлабки тайёргарлик маҳаллий мутахассисларни нафақат Россия Федерациясидаги заводларда, балки республикадаги “КамАЗ” дилерлик тармоғида ҳам ишга жойлаштириш имконини беради.

“КамАЗ” Россияда ишлаш учун жалб қиладиган маҳаллий мутахассисларни тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия компанияси бош директори ўринбосари Жанна Халиуллина маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

“Биз ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорликда меҳнат мигрантларини тайёрлаш бўйича ишлаяпмиз”, — деди Халиуллина.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда “КамАЗ” корхоналарида Ўзбекистондан 970 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда, улар ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали жалб этилган бўлиб, бу уларга иш стажини сақлаб қолиш, расмий даромад олиш ва солиқ тўлаш имконини беради.

– Бизга келган йигитларнинг меҳнатидан жуда мамнунмиз, – дейди “КамАЗ” бош директори ўринбосари.

Жанна Халиуллинанинг фикрича, Ўзбекистонда дастлабки тайёргарлик маҳаллий мутахассисларни нафақат Россия Федерациясидаги заводларда ишга жойлаштириш, балки уларни республикадаги “КамАЗ” дилерлик тармоғи ҳамда ҳамкор компаниялар билан ҳамкорликка жалб этиш имконини беради.

“Яъни, биз бу ерда касбий тайёргарликнинг бир қисмини ўтказмоқчимиз ва бизга ким келишини, мигрантларга берадиган таклифларимиз уларга мос келадими ёки йўқлигини тушунмоқчимиз”, – дея қўшимча қилди Халиуллина.

Манба: Sputnik Ўзбекистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация