Maqola

1 770 11/06/2022

Ўзбек мигрантлари Канаданинг Британия Колумбиясига ишга кетишлари мумкин: бу ерда мавсумий ишчиларга талаб катта.

Бу борада Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги элчиси Жавлон Ваҳобов ҳамда Канаданинг Британия Колумбияси провинцияси қишлоқ хўжалиги вазири Лана Попхэм музокаралар ўтказган. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилмоқда.

Хусусан, томонлар Британия Колумбияси провинциясига ўзбекистонлик вақтинчалик/мавсумий ишчиларни ишга жойлаштириш масалаларини муҳокама қилишган.

Маълум қилинишича, ҳар йили Мексика ва бошқа Лотин Америкаси давлатларидан тахминан 12 000 нафар мавсумий меҳнат мигрантлари бу ҳудудга 5-6 ойга келиб, асосан қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлашади.

Яқин келажакда Канада вазири мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан онлайн учрашув ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни Британия Колумбиясига юбориш масласини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya