196 10/11/2023

Қаламни инглизлар pencil, французлар crayon, руслар карандаш деб атайди.

“Карандаш” аслида туркийча сўз эканини билармидингиз?!

Бу сўз туркийча— “карадаш” сўзидан ўзлаштирилган, яъни икки сўзнинг қўшилишидан ҳосил бўлган: “кара” – “қора”, “даш” – “тош, шифер” сўзларидир. У русларга XV асрларда ўзлашган.

“Карадаш” бир вақтлар «қора тош» – графит сифатида тушунилган. Қизиғи шундаки, туркий халқларинг ўзи бу матоҳни “Куршун калем” –яъни “қўрғошин қалам” деб атаган. Чунки шарқ халқлари жуда узоқ вақтдан буён графит тош асосли қалам эмас, балки қўрғошин ядроли қаламлардан фойдаланган.

Аммо айрим рус тилшунослари бунга кўпам қўшилмайди Уларнинг айтишича, биринчидан, ҳинд-европа ва туркий тилларда қалам сўзлари “тош”, “қамиш”, “қўрғошин” маъноларидаги сўзлардан келиб чиққан бўлса-да, бу сўзларнинг ҳеч бирида “қора” маъноси мавжуд эмас.
Иккинчидан, “қора тош” версиясига риоя қилган этимологлар сўзнинг ўртасида [-н] товушининг қандай пайдо бўлганини етарлича асослантира олмадилар.

XX асрга келиб Колесников, Немет, Шанский ва бошқалар қалам сўзининг келиб чиқишининг янги вариантини таклиф қилди.

Хўш, янги версия нима?

Қадимги Юнонистон ва Римда ўткир учли қамиш таёқчаларда хат ёзишган. Юнонлар буни “каламос”, римликлар эса “каламус” (“қамиш”) деб аташган. Бу ёзув қуроли дастлаб арабларга ўзлашган ва улардан бутун Шарққа тарқалган. “Қалам” номи кўплаб тилларга кириб, қисман кўриниши ва маъносини ўзгартирган.
Ҳозирги вақтда ўзбек тилида “қалам”, туркчада — kalem, грузин тилида — худди шу маънодаги kalami, болгар тилида — “калам” деб аталади.

Вақт ўтиши билан қалам такомиллашиб, дастлаб қамиш пояларидан ясалган ичи бўш трубаларга қўрғошин таёқчалари, кейин эса графит таёқчалари жойлаштирилган. Туркий тилларда эса янги қўшма сўз каламдаš сўзи ҳосилган бўлган. Айрим туркий халқлар даšкалам тарзида ҳам қўллаган.

Қандай қилиб каламдаš сўзи “карандаш”га ўзгарди, деган саволга рус олимлари -л ҳарфининг -р га, -м ҳарфининг -нга ўзгариш ҳодисаси билан изоҳлайди ва бундай сўзларнинг бир нечтасини мисол қилиб келтиришади. Масалан, “мусульманин” – “басурманин”, “домкрат” – “донкрат”, “камфора” – “канфора”…
Шу тарзда каламдаš сўзи рус тилига “карандаш” тарзида ўзлашган, деб изоҳлайдиганлар ҳам бор. Яъни бу орқали kalamos сўзига боғламоқчи бўлишади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация