Maqola

881 02/02/2024

Одатда банклар картага икки сабаб асосида чеклов қўяди:

  1. Тўланмаган қарздорлик туфайли приставлар қўйган арест;
  2. 115-ФЗга кўра шубҳали кўринган молиявий операциялар;

Ҳар бир ҳолатда нима қилиш кераклигини ушбу мақолада кўриб чиқамиз.

Россияда банклар жисмоний ва юридик шахсларнинг операцияларини “Ноқонуний даромадларни легаллаштириш, жиноят ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги 115-Федерал қонун”га кўра текширишлари шарт.

Агар банк  ҳисоб рақамингиз ва картангизга хизмат кўрсатиш чекловини қўйган бўлса, бундай чеклов асосан икки сабабга кўра содир бўлишини билишингиз керак:

  1. Суд ижрочилари молиявий ҳисобларингизни ҳибсга олди;
  2. Банк пул қаердан келганини ва қаерга сарфланганини аниқлолмади. Банк 115-ФЗ га мувофиқ операцияларни кузатиши шарт.

Агар банк картангизга чеклов қўйилгани ҳақида банкдан смс хабар олган бўлсангиз, сабаби ўша хабарда кўрсатилади. Мабодо сабаб кўрсатилмаган бўлса ёки хабар умуман келмаган бўлса банк билан боғланиб, аниқлашингиз керак.

Агар чеклов суд ижрочилари тарафидан ҳисоб рақамингизга ҳибс қўйиш туфайли бўлса, унда чекловни олиб ташлаш учун Россиядаги қарзингизни тўлашингиз керак. Кўпинча мигрантлар кредит олиб, тўламагин учун ёки жаримага (штраф) тортилиб, жарима пулини тўламагани учун шундай чекловга тушиб қолишади.

Агар банк 115-ФЗ бўйича хизматни чеклаган бўлса, унда айнан қайси молиявий операциялар шубҳа уйғотганини банкдан сўрашингиз керак. Саволингизга жавоб беришда банк қайси ҳужжатларни тақдим қилишингиз керакиги ҳақида ҳам хабар беради.

Агар банк сўраган ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони бўлмаса, унда бошқа банкдан ҳисоб рақам ва карта очиб, чеклов қўйилган картадан янги картангизга пулларингизни ўтказишингиз мумкин. Имкон қадар бир эмас, бир нечта янги карталар очиб, ҳаммасига бўлиб-бўлиб, пулларингизни ўтказиб олинг. Эслаб қолинг, 115-ФЗ бўйича чеклов қўйилганида ҳисобдаги пулларингизни бировга ўтказа олмайсиз. Фақат ўзингизни ҳисобингизга ўтказа оласиз.

Агар банк чекловни ечиш учун сўраган ҳужжатлари орасида оғзаки келишув асосида картангизга пул юборишган бўлса унда имкон қадар ўша одам билан оғзаки келишувни ёзма шаклда тузиш керак. Бунда профессионал юристлар тез ва сифатли ёрдам бера олади.

Агар оғзаки келишувларни ёзма кўринишга қайта тузиш имконсиз бўлса, унда банкка ўзингизда мавжуд барча ҳужжатларни бериб, келишув оғзаки бўлганини ёзма тушунтиришингиз керак. Асосийси, келишув тугаганини исботловчи далилларни илова қилинг. Масалан, буюртмачи ишингиздан розилиги ҳақида смс хабар, ёзишмаларингиз, буюртмачининг телефон рақами ва ҳ.к. Уларнинг барчаси ёрдам беради.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya