Мақола

1 141 23/08/2022

Маҳаллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқувчилар уюшмаси раиси Наталья Касперская Россиядаги барча смартфонларни ўчириб қўйиш хавфи мавжудлигини маълум қилди.

Наталья Касперская Россияга нисбатан қўлланилаётган санкциялар пакетлари орасида шундай сценарийни ҳам эътибордан четда қолдирмади, деб хабар беради rg.ru.

“Бизда нафақат айфонлар, балки андроидда ишлайдиган барча смартфонлар ўчирилиши мумкинлигини тахмин қиляпмиз. Биз ҳозир тилга олаётган хавф кибер таҳдид сифатида баҳоланиши керак”, – деб таъкидлади у “Звезда” телеканалига берган интервьюсида.

Касперская смартфонларга муқобил вариант сифатида ноутбук, тугмали телефон ёки ўта мураккаб вазиятларда почтадан фойдаланишни таклиф қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия федерациясида мобиль алоқалар тузилмасини бутунлай йўқ қилиш мумкин бўлмайди.

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация