Maqola

3 932 05/10/2016

uzbeki_v_kbr_-_realnaya_statya_dohodovКабардин-Болқория Республикасида йил бошидан бери чет элликларга 2766 та меҳнат патенти берилган.  Ишлашга рухсатнома олганларнинг 97 фоиздан зиёдроғи Ўзбекистон фуқароларидир – дея маълум қилди КБР МВД миграция масалалари бўйича бошқарма раҳбари Мурат Загаштоков.

КБР Қонунчилик тизими матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Кабардин-Болқорияда мавсумий ишлар бошланиши билан қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида чет эллик ишчилар сони ортади. Кўп сонли ўзбекистонликлардан ташқари, тожикистонликлар, озарбайжонликлар, молдован ва украиналиклар ҳам маҳаллий иш берувчилар қўлида ишлашади.

Нисбатан арзон ишчи кучи КБР га яхшигина даромад келтироқда, – деб ёзади kbrria.ru сайти. Ўтган 8 ой давомида республика бюджети меҳнат патентидан тушган солиқлар ҳисобига 32,9 млн. рублга бойиган.

Шунингдек, Мурат Загаштоков Кабардин-Болқориядаги ички меҳнат бозоридаги вазият миграция шароитига таъсир ўтказишини айтиб, чет эл фуқароларидан арзон ишчи кучидан фойдаланиш республика маҳаллий аҳолиси учун ҳеч қандай зиён етказмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya