Мақола

434 19/02/2023

“Келин бизнеси” ҳақида кўп эшитганман-у, лекин бунақасига биринчи марта дуч келишим. “Келинлар” одатда ёш бўлади, бу ҳолатда умуман тескариси.

Куни кеча бир суд ишини ўқиб қолдим. Воқеа 2019 йилда Коня вилоятида бўлиб ўтган. Айбланувчилар – икки ўзбекистонлик аёл. Ўшанда бирининг ёши ЭЛЛИККА, иккинчисининг ёши ОЛТМИШГА яқинлашган бўлган. Энг қизиғи, судда иккиси ҳам оқланган, чунки шикоятчилар етарли далил тақдим қилолмаган. Шикоятчиларнинг ҳамма иддаоси ҳам тўғри эмасдир балки, лекин ўзбекистонлик аёлларнинг ҳаракати ҳам ғалати.

Хуллас, схема ўша-ўша: бир турк фуқароси воситачилик қилиб, уйланмоқчи бўлган эркакка эрга тегмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл борлигини айтган. Уларни таништириб, воситачилик учун пул олган албатта. Куёвлар эса чоллар, биттасининг ёши 74 да экан, уйланганидан кейин ҳеч қанча ўтмай ўлиб ҳам берган.

Тушунишимча, “келинпошшалар” из қолдирмаслик учун расмий никоҳдан ўтишмаган, фақат диний никоҳ ўқитишган. Никоҳдан бир неча кун кейин пуллар ва тиллаларни олиб, ғойиб бўлишган.

Ёши олтмишга яқинлашган холамиз биттасига тегибдилар. Уч-тўрт кун кейин “Истанбулга бориб икамет (яшаш учун рухсатнома) ишларини ҳал қилиб келаман” деб сурворибдилар. Орадан ҳеч қанча ўтмай, яна биттасига тегибдилар.

Холаааа, Истанбулга кетаётиб ишқилиб талоқ опкетганмидингиз?..

— АБРОР МАШАРИПОВ —

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Навигация