Мақола

955 05/01/2023

Ҳозирги пайтда икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган мигрантларнинг Россияга кириши тақиқланади. Қора рўйхатга киритишнинг асосий сабабларидан бири – йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўлаётганини таъкидлаш жоиз.

Россияда қонунчиликни ўзгартириш режалаштирилмоқда, бу мигрантларнинг аҳволини енгиллаштириш ва қора рўйхатга киритиш учун асосларни камайтириши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция  бош бошқармаси бошглиғининг ўринбосари Дмитрий Демиденко маълум қилди.

Декабрь ойининг сўнгги кунларида Қирғизистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Қирғизистон ва Россия давлат органларининг мигрантлар фаолиятига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Демиденконинг айтишича, Россияда 2024 йил 1 январдан бошлаб деярли барча миграция тартиб-қоидаларини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Бу Россия ҳудудига келувчи мигрантлар, жумладан, Қирғизстон фуқаролари учун мамлакатда бўлиб туриш шартлари ва тартибларини осонлаштиради. Россияда бир миллионга яқин қирғизистонлик бор, 700 минг нафарга яқини иш билан таъминланган.

“Бу катта рақамлар, биз қонунга бўйсунувчи фуқаролар Россияда бўлиш вақтида ортиқча тўсиқларга дуч келмасликлари учун қўлимиздан келган барча ишларни қилишга ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди РФ ИИВ Миграция бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. Аммо у ҳамма кўзланган ишлар ҳали қонун лойиҳалари даражасида эканлиги ва бу якуний версия ҳисобланмаслигини таъкидлади.

Масъул шахсга қирғизистонликлар нима учун қора рўйхатга киритилаётганлиги ҳақида савол беришди.

“Мигрантлаирнинг қора рўйхатга тушишининг асосий сабаби икки ёки ундан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишидир. Афсуски, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда содир этилган ҳуқуқбузарликлар турлари ўртасида алоҳида чекловлар йўқ. Яъни мигрант ҳар қандай маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этишда, жумладан, йўл ҳаракати қоидаларини такроран бузиш ҳолатларида айбланиши мумкин”, – деб жавоб берди Демиденко.

Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ушбу йирик қонунчилик лойиҳаси доирасида ўзгартиришлар – маъмурий-ҳуқуқбузарликларнинг оғирлиги даражаларини белгилашга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади. Содир этилган қоидабузарликларга қараб мигрантлар учун ҳуқуқий оқибатлар ҳам турлича бўлади.

“Агар кичик ҳуқуқбузарликлар содир этилса, табиийки Россияга кириш учун тақиқ қўйилмайди”,- дея қўшимча қилди у.

Қирғизистон Меҳнат ва миграция вазири ўринбосари Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерацияси давлат органлари йиғилиши кун тартибига бир қатор масалалар, жумладан, миграция рўйхатидан ўтиш тартибини соддалаштириш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун мигрантларга нисбатан жазоларни енгиллаштиришни сўраганини айтди (Қирғизистон томони Россия органларидан қонун лойиҳасига бир қатор таклифларни киритишни сўради).

“2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 38 минг нафардан ортиқ фуқароларимиз қора рўйхатга киритилган. Расмий маълумотларга кўра ҳар ой ўртача 2 минг қирғизистонлик ушбу рўйхатга тушади”,- дея қўшимча қилди у. Бу ҳақда “Sputnik Қирғизистон” хабар қилди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация