Maqola

955 31/01/2024

Самаралик “тадбиркор” коммунал квартирада 400 нафар мигрантни рўйхатга қўйгани аниқланди.

Самарада бир киши коммунал квартиранинг 11 метрли хонасида 400 нафар муҳожирни рўйхатга қўйгани хабар қилинган.

Унга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари 46 ёшли фуқаро собиқ иттифоқ республикаларидан келган 400 дан ортиқ фуқарони 11 квадрат метрлик хонага рўйхатга қўйишга муваффақ бўлганини аниқлаган.

Мулк эгаси россиялик эркакнинг 75 ёшли онаси бўлиб, у ўғлининг ҳийла-найранглари ҳақида билмаган. Илгари ҳам судланган эркак мигрантларни 40 минг рубл эвазига самараликлар рўйхатига қўшган.

Энди эркакни 100 мингдан 500 минг рублгача жарима ёки 3 йил қамоқ жазоси кутмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya