33 нафар ўзбекистонлик май ойи учун РВП квотасини олди Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси – РВП учун фуқароларнинг қай бирига квота ажратилгани маълум қилинди. Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси (ГУВМ) 2022 йилнинг май ойида кимлар ва қайси мамлакат фуқароларига квота берилгани ҳақидаги рўйхатни эълон қилди. Рўйхат ташкилотнинг телеграм каналига жойланган. Ушбудан кўринадики, Ўзбекистоннинг 33 фуқаросига РВП квотаси берилган. Ўтган апрел ойида 11 нафар ўзбекистонликка квота берилгани ҳақида Migrant.mobi аввалроқ хабар берган эди. Квотани расмийлаштириш ва талон олиш ҳақидаги маълумотларни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин. Маълумки, талон олиш учун ҳам олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур. Ариза берувчи учун талонни унинг яқин қариндоши ҳам ололади. Квота йил охиригача амал қилади. Рўйхатга киритилган шахслар ҳеч қандай тасдиқловсиз ҳужжатларни тўплаб, Сахарово кўп тармоқли миграция марказига келишлари зарур бўлади. РВП учун қандай ҳужжатлар кераклиги, аризани тўлдириш, тиббий кўрикдан ва имтиҳондан ўтиш ҳақидаги саволларингизга @onlineguvmbot боти орқали жавоб олишингиз мумкин. |