Maqola

747 12/02/2024

Колпинода икки муҳожир ватандошини пичоқ билан ўлдирганликда гумонланиб қўлга олинди. Полиция “битовка”дан жасад топилгандан кейин жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласини кўриб чиқмоқда.

11 февраль, якшанбага ўтар кечаси Санкт-Петербургнинг Колпино тумани полициясига 1-Волховстроевскаяда бир кишининг бўйнига пичоқ билан жароҳат етказилганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан иборат гуруҳ етиб келган.

Маълум бўлишича, етиб келган полициячилар мигрантларга тегишли хоналардан бирида 1980 йилда туғилган Марказий Осиё давлатида туғилган фуқаронинг бўйнида пичоқ билан жароҳатланган жасадини топган. Марҳумнинг 1983 йилда туғилган икки ҳамюрти воқеа жойида зудлик билан қўлга олинган. Улар изоляторга жойлаштирилган. Жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Қотилликкача етиб борган можаронинг келиб чиқиш сабаблари айтилмаган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya