3 605 01/03/2016

image (7)Ғайрат Хошим 39 ёшда, андижонлик. Москва шаҳрида уста бўлиб ишлайди. Бўш вақтларида эса кўнгил кечинмаларини қоғозга туширади. Унинг самимий мисраларида она юрт, яқинлари соғинчи, қалбидаги эътиқодни ҳис қилиш қийин эмас.

 

Тинч бўлмаса

Гарчандки юракда зўр соғинч.,
Эртанги кунлардан кўп илинж.
Юрибман, кўнгил тўк, ватан тинч,
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

Кўрябман, бунда кўп қочқинлар.
Минг ўйли хаёли тўзғинлар.
Тинчлик орзусинда хорғинлар.
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

Тинмайди онамнинг дуоси
Етмасин юртга ёв балоси.
Тинчлигин бўлайин фидоси,
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

Киндигимнинг қони тўкилган
Бошим илк саждага эгилган.
Нигохлар йўлимга тикилган.
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

Ҳаққа хамд, Расулга саловат
Ватан тинч уйимда халоват.
Кўнгил тўқ, қиламан ибодат.
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

Эй,жоҳил фикр қил сен бироз,
Истиғфорлар айтиб ўзни бос.
Тинчликнинг баҳоси беқиёс,
Ватан тинч бўлмаса нетардим.

 

 

Соғиндим…

Москванинг гуллари ҳидсиз,
Ўсган бари ойна ичида.
Ҳушбўйликда гуллари тенгсиз
Гулбоғимни соғиндим жуда.

Бўлса хамки, кўчалари кенг,
Бўлса хамки, кўркамликда энг.
Келолмайди Найнавога тенг
Қишлоғимни соғиндим жуда.

Ўтган кунлар умр эртаги
Тол кўчада қолган кечаги
Болалигим, болаликдаги
Ўртоғимни соғиндим жуда.

Балки қизиқ сиз учун йўлдош,
Балки дилда куларсиз дилдош.
Мен онамнинг тиззасига бош
Қўймоғимни соғиндим жуда.

Қуриб кетсин тирикчилик хам,
Кўнглим сезар, киприклари нам.
Кунда бир бор йиғлайди Онам:
“Тойчоғимни соғиндим жуда”

Москва не Москва экан,
Ню-Йорк ё Деҳли бўлса хам.
Мен дадамнинг қадами теккан
Тупроғимни соғиндим жуда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya