Мақола

862 08/02/2023

Қирғизистон дипломатлари Россида судланган қирғизистонликлар билан учрашишда давом этмоқда.

Консуллар ҳозирда Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган 450 нафар қирғизистонлик билан суҳбатлашганлар.

Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси ҳабар берди.
Дипломатлар ҳар бир маҳбусга жазо ўташни Қирғизистонга ўтказиш тартиби жараёнларини тушунтирувчи хатлар юборишади.

2022 йилда дипломатлар Татаристон, Бошқирдистон, Мордовия, Ёқутистон, Красноярск ва Хабаровск ўлкаларида, Москва, Самара, Воронеж, Тверь, Оренбург, Липецк. Рязань, Мурманск, Владимирь, Амур вилоятларида ва шунингдек Ханти-Мансийск автоном округида жазо ўтаётган Қирғизистон Республикаси фуқаролари ёнига ташриф буюришди.
Россия Федерациясида жами 1077 нафар Қирғизистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Манба: Мигрант Медиа.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация