Maqola

1,169 19/03/2022

2021 йил ёзида Жанубий Корея республикасига қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлашга кетиб, иш жойини тарк этган ва ноқонуний мигрантга айланган меҳнат муҳожирларига жарима қоғозлари келмоқда. Бу ҳақда MY5 телеканали хабар бермоқда.

Лавҳада ёлғиз онадан келиб тушган шикоят юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов жавоби келтирилган.

Маълум бўлишича, шикоятчи аёл 2021 йилнинг июл ойида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси томонидан Корея Республикасига мавсумий ишлаш учун 5 ой муддатга юборилган. 3 ой ишлагач, иш шароити ёмонлиги, ёмғир остида, зах жойда ишлаганли боис 27 август куни у ердан қочган ва ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланган. 14 сентябрда Корея миграция полицияси томонидан қўлга олиниб, 29 cентябрда Ўзбекистонга қайтарилган. Шу кундан эътиборан, унга миграция агентлигидан жарима тўғрисида хат боради. Жарима қиймати 64 миллион сўмни ташкил этади.

Нима қилишни билмаяпман, қаерга боришим керак? Ёлғиз онаман, тўлаш қобилиятим йўқ”, – дейилади шикоятда.

Айни ҳолатга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов қуйидагича изоҳ берган:

2021 йилда 420 фуқаро мавсумий меҳнат учун Ж. Кореяга жўнатилган бўлса, уларнинг 300 дан ортиғи иш шароитларидан нолиган ҳолатда қочиб кетган. Иш жойини ташлаб кетган фуқаролар махсус органлар томонидан қидириб топилган, айримлари депортация қилинган, келишувга биноан ҳар бир ой учун жарима пули белгиланган. Ушбу жаримага тортиш талаби Корея Адлия вазирлиги томонидан ноқонуний миграциянинг олдини олиш мақсадида қўйилган. Ушбу жазо чоралари шартнома бандларида кўрсатилган.

Корея қарийб 7-8 ойни ёмғир билан ўтказадиган мамлакат. Фуқароларимизга кетишларидан аввал шароитлари тушунтирилган. Уларнинг ёнида мамлакат вакиллари бор эди. Агар қандайдир мавзу бўйича муаммо юзага келса, уларга мурожаат қилишлари мумкин эди”, – деган Ортиқхўжа Норов.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya