Мақола

1 855 22/04/2022

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади.

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун бўлиб ўтадиган EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 1 июнь куни бошланиши режалаштирилган.

Рўйхатдан ўтиш жараёни 2022 йил 28 апрель куни онлайн тарзда labormigration.uz сайти орқали амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтиш 28 апрель куни 09:00 дан соат 18:00 гача давом этади.

Онлайн рўйхатдан ўтишда хорижга чиқиш паспорти талаб қилинади.

Eps-topik тест имтиҳонида иштирок этувчи шахсдан қуйидагилар талаб этилади:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
  • 18 ёшга тўлган (2004 йил 28 апрель санасидан олдин туғилган) ҳамда 39 ёшга тўлмаган (1982 йил 27 апрель санасидан кейин туғилган);
  • Корейс тилини биладиган;
  • Хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган;
  • Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
  • Дальтоник (ранг ажратолмаслик) касаллигига чалинмаган;
  • Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
  • Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
  • Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Рўйхатдан ўтиш учун labormigration.uz (https://labormigration.uz/all-services/show/14) сайтига кириб, паспорт серияси, рақами ҳамда сўралган маълумотлар ва ҳужжатларнинг электрон нусхасини киритиш зарур.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:

  1. Телефон рақами;
  2. Амалдаги фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;
  3. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон)

Маълумотлар инглиз алифбосида киритилиши зарур.

Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:

  1. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55кб дан 60кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  2. 3,5х4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13кб дан 15кб гача JPG форматида бўлиши лозим);
  3. 24 АҚШ доллари тўланганини тасдиқловчи квитанциянинг сканер қилинган электрон нусхаси.

? Паспорт ва расмни юклаш тартиби ҳамда тўлов бўйича қўшимча маълумотларни ушбу ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

❗️Эслатма: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди ва носозлик юзага келиш эҳтимоли борлигини инобатга олган ҳолда, рўйхатга олиш куни ёки вақтига ўзгартириш киритилиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация