Мақола

1 461 20/09/2023

Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, 18 сентябрь куни Янгсан шаҳридаги кафелардан бирида тўсатдан ёнғин келиб чиққан.

Гувоҳларнинг айтишича, ресторан ичида газ портлаб, ёна бошлаган, бино ичи тутунга тўлган. Ана шундай хавфли ҳолатда ўзбекистонлик Аббосбек ўзини бино ичига урган ва у ердан ресторан эгаси бўлган 60 ёшли аёлни қутқариб олиб чиққан. Аёл кам фоизли куйиш асорати билан касалхонага ётқизилган.

Хабарга кўра, ёнғин 30 дақиқада ўчирилган ва унинг зарари миқдори 80 миллион вон деб ҳисобланган.

Қаҳрамонлик кўрсатган Аббосбек Yonhap News телеканалига берган интервьюсида “Мен озроқ қўрқдим. Аёл ичкарида эди, ёнғин бошланди. Қандай хаёлимга келди, билмайман, бино ичига кириб, бувини олиб чиқдим”, деди. Қаҳрамоннинг оёғи ва қўли ҳам бир оз куйган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация