Мақола

3 398 03/02/2024

Охирги кунларда оммавий ахборот воситаларида Корея Республикасига Ўзбекистондан 100 минг нафар одам ишга олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг Migrant.uz сайтига берган хабарида бунинг озгина нотўғри эканлиги қайд этилди.

“Айрим ОАВлар Корея томони Ўзбекистон учун 2024 йилда 100 мингта бўш иш ўринлари таклиф қиляпти, деган хабарлар тарқалди. Аслида унақа эмас. Кореяга кетиш учун корейс тилини билиш имтиҳонлари бўлади. Мана шу имтиҳонларга 2024 йилда биринчи марта 100 минг кишини жалб қилишмоқчи. Олдинлари бунақа кўп жалб этилмас эди. Қанча одам кетиши имтиҳон натижасига боғлиқ. Қанча одам уларнинг талаб даражасида бал йиғади, имтиҳонларга қатнашувчиларнинг оширилиши Корея иш берувчиларига кўпроқ танлов бўлиши учун ташкил этилди. Ва бу шунча одам Кореяга ишга кетади, дегани эмас”, деган агентлик матбуот котиби.

Корея Республикасида E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йил 8-14 февраль кунлари рўйхатдан ўтиш режалаштирилган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация